Get Mystery Box with random crypto!

Аллоҳим,етказдинг муборак тонглар, Вақт ҳам ўтмоқда урмоқда бо | Eng chiroyli manzaralar olamiga sayohat!!!✈️✈️✈️

Аллоҳим,етказдинг муборак тонглар,
Вақт ҳам ўтмоқда урмоқда бонглар,
Демак яшаяпмиз,бу бахтли онлар,
Субҳидам муборак,қадрдонларим!

Қушларнинг чуғури,ифорли сабо,
Борлиқдан таралар илоҳий наво,
Меҳрга ошуфта қалбларда садо,
Субҳидам муборак,қадрдонларим!

Олисда бўлса ҳам,меҳрибонимсиз,
Ижод денгизида кенг жаҳонимсиз,
Азизим,дилкашим,ёрқин онимсиз,
Субҳидам муборак,қадрдонларим!