Get Mystery Box with random crypto!

Наманганда 'Лацетти' йўлдан чиқиб кетиб, ЙТҲга учради Наманг | UYCHILIKLAR.UZ | Уйчиликлар

Наманганда "Лацетти" йўлдан чиқиб кетиб, ЙТҲга учради

Наманганда Чуст–Поп йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган "Лацетти" йўлдан чиқиб, ЙТҲга учради. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 4Р-112 "Фарғона ҳалқа йўли" автомобиль йўлининг Чуст–Поп йўналишида "Лацетти" русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган. Шу билан бирга, машина йўлдан чиқиб кетиб, ЙТҲга учраган.

Оқибатда транспорт воситаси техник шикастланган. Автомашина ичида бўлган ҳайдовчи ва икки нафар йўловчиларда тан жароҳати аниқланмаган.

@UYCHILIKLAR_UZ – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!