Get Mystery Box with random crypto!

'МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ' Уйчи туманидаги 1-сектор биносида Ўзбекис | UYCHILIKLAR.UZ | Уйчиликлар

"МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ"

Уйчи туманидаги 1-сектор биносида Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими, туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамкорлигида бўш иш ўринларининг навбатдаги “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Тадбир давомида бўш иш ўринлари тўғрисида ҳамда иштирокчиларнинг ўзлари излаган касблар бўйича маълумотлар берилди. Соҳа масъуллари томонидан барча саволларга жавоб қайтарилди. Тадбир иштирокчиларига корхоналар фаолияти, иш жараёнлари, яратилган шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишиш имконияти яратилди.

Шу куни 367 та бўш иш ўрни қўйилди. 135 нафар фуқаро корхона ва ташкилотларга ишлаш истагини билдирди.

@UYCHILIKLAR_UZ – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!