Get Mystery Box with random crypto!

УЙЧИ ТУМАНИДА ЯНА БИР ТАЪЛИМ ДАРГОҲИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ | UYCНI 24 |tuman hokimligi | Rasmiy kanal

УЙЧИ ТУМАНИДА ЯНА БИР ТАЪЛИМ ДАРГОҲИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида Уйчи туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабида инвестиция дастури доирасида 9 млрд. 456 млн. сўм эвазига янги 420 ўринли қўшимча ўқув биноси бунёд этилиб, мавжуд 690 ўринли бино мукаммал таъмирланди. Тараққиёт асрига хос, замонавий ва муҳташам қиёфа касб этган мактаб эндиликда 1650 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олиш имкониятига эга. Муассасанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев, туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи в.б Музаффар Исаевлар барча ўқитувчи ва ўқувчиларни табриклаб, келгуси фаолиятларига зафарлар тиладилар. 3 қават 420 ўриндан иборат янги ўқув биноси 14 та синф хонасини ўз ичига олган бўлиб, тўгарак, меҳнат, кимё, биология, физика лаборатория хоналари, хорижий тилларни ўқитишга мўлжалланган ўқув хоналарининг барчаси янги ўқув йилига тахт ҳолда ўқувчиларга қучоқ очмоқда.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати