Get Mystery Box with random crypto!

Олмазор тумани 224 -мактабнинг инглиз тили метод бирлашма раҳб | USTOZTV.UZ | Расмий канал

Олмазор тумани 224 -мактабнинг инглиз тили метод бирлашма раҳбари, 2 – тоифали ўқитувчи
Азимова Камола Рахмидижановна томонидан 11.05.2022 йил санасида Бошлангич синфлар
4 - "Д" ва 4 -"Б" синф ўқувчилари ўртасида "Cheerfuls and Clevers" номли викторина мусобақаси ўтказилди. Ушбу мусобақада ўқувчилар фаол катнашиб, ўзларининг билим ва маҳоратларини намойиш қилдилар. Мусобақага ота-оналар ва мактаб маъмурияти таклиф этилди. Мактабнинг бошланғич инглиз тили ўқитувчилари холисона ҳакамлик қилдилар. Мусобақа якунига кўра томонлар тенг очколар жамғариб дўстлик ғалаба қозонди. Барча фаол ўқувчилар фахрий ёрлиқлар билан рағбатлантирилди.
Бу мусобака болаларда жуда яхши таасурот колдирди.