Get Mystery Box with random crypto!

10106. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулулло | Маҳмуджон домла 🌙

10106. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Бир киши бир яхши амал қилсаю, одамлар уни шу иши учун мақтов айтишса (бошқа ривоятда: ўша сабабли одамлар яхши кўриб қолса), нима дейсиз?» дейишди. У зот: «У мўминнинг бу дунёдаги хушхабаридир», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: Ушбу ҳолат мўминга Аллоҳнинг муҳаббати ва унинг амали қабулининг мисоли ва далолатлари бўлади. Аллоҳ таоло одамлар томонидан мақтов, қабул ва эътироф кўринишида унга бу дунёда хушхабарни тезлаштиради. Охиратга бўлса улкан савобларни тайёрлаб қўяди.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube