Get Mystery Box with random crypto!

Ўлим келганда Баъзилар қуйидаги ривоятни келтиришган: - “Би | Маҳмуджон домла 🌙

Ўлим келганда


Баъзилар қуйидаги ривоятни келтиришган:
- “Биз Ато ас-Силмийни ўлим тўшагида ётганларида зиёрат қилгани бориб, “Аҳволингиз қандай” - деб сўрар эдик. Шунда у киши:
- “Ўлим бўйнимда, қабр қўлимда, қиёмат турар жойим, жаҳаннам устидаги кўприк эса йўлимдир. Менга қандай муомала қилинишини билмайман” - деб жавоб бердилар-да, тўхтовсиз қаттиқ йиғладилар, натижада, хушларидан кетиб қолдилар. Ўзларига келгач:
- “Эй Аллоҳим, менга раҳим қил, қабрда ёлғиз қолганимда менга раҳим қил, жон бериш чоғимда менга раҳим қил, ҳузурингда турганимда менга раҳим қил, эй раҳимлиларнинг Раҳимлиси” - деб илтижо қилдилар.

“Дарҳақиқат, (жон) ҳалқумга етганда, (вaфот этaётганга): «Дам солувчи киши борми?» – деб қолинганда, (жон таслим қилаётган кимсанинг) ўзи (бу дунёдан) ажралиш эканини англаганда, (жон бериш қийинлигидан) оёқ – оёққа чалишиб қолган бир вақтда ёлғиз Раббингиз (ҳузури)га ҳайдалиш бордир”.
(Қиёмат сураси, 26 – 30-оятлар)


Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ