Get Mystery Box with random crypto!

‍1410 йил 14 июлда – отаси Темур вафотидан кейин Мовароуннаҳрд | Biz_bilgan_va_bilmagan_TARIX📚📚

‍1410 йил 14 июлда – отаси Темур вафотидан кейин Мовароуннаҳрда юзага келган низолар, бетиним курашларга барҳам берган Шоҳрух Мирзо Самарқанд шаҳрига кириб келди. Бу ҳақда тарихчи олим Абдураззоқ Самарқандий шундай ёзади: “...ҳумо ҳашаматли соябон давлат соясини яна доруссалтана Самарқанд устига ташлаб байроқлар офтобининг шуъласи ва чодирлар ойининг нури у шаҳар атрофини мунаввар қилди. (Хоқони саид) улуғвор отаси, яъни номдор соҳибқирон (Амир Темур)нинг (қабрини) зиёрат қилиб, сўнг бошқа табаррук қабрлар (зиёратига) киришди ва у диёру шаҳарлар улуғларининг рухларидан мадад тилади. Самарқанд аҳолиси қайтадан бахтсизликлар чангию ҳодисалар панжасидан халос топиб, табрик шартларини бажо келтирдилар».

https://t.me/ustozlar_uzbekistan