Get Mystery Box with random crypto!

SUPER PEDAGOG

Telegram kanalining logotibi ustozlar_lsuper — SUPER PEDAGOG S
Telegram kanalining logotibi ustozlar_lsuper — SUPER PEDAGOG
Kanal manzili: @ustozlar_lsuper
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.26K

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-02-17 12:13:55 #Сўраган_эдингиз

ИНСПЕКТОР-ПСИХОЛОГНИНГ ЛАВОЗИМ ВАЗИФАСИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

#Савол
Мактабларда психолог штат бирликлари қисқартирилиб инспектор-психолог лавозими жорий этилганди. Аммо бизни мактабга бириктирилган инспектор-психолог айрим ўқувчиларимиз мактабга келмаганлиги учун педагог ходимларга чора кўришини айтмоқда. Бу қонунан тўғрими? Улар ўқитувчига чора кўришга ҳақлими? Аслида инспектор-психологнинг асосий лавозим вазифаси қандай?

#Жавоб
Маълумки, 2021 йил 1 июлидан умумий урта таълим муассасаларининг 2 000 та психолог штат бирлигини қисқартириш эвазига 1 100 та вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог штат бирлиги киритилган. Инспектор-психологлар педагоглар билан эмас аксинча ўқувчилар билан шуғилланиши керак.

Қуйидагилар инспектор-психологларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

дарсларга сабабсиз мунтазам равишда қатнашмаётган вояга етмаганларни аниқлайди, дарсларга қатнашмаслик сабабларини ўрганади;

умумий ўрта таълим муассасаларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш борасида тадбирларни ташкил этади;

муаммоли ўқувчилар билан уларнинг яшаш жойларида ота-оналари иштирокида манзилли ишлайди;

ўқувчилардаги барча салбий ҳолатлар ва мойилликларнинг олдини олиш бўйича таълим муассасалари психологлари билан ҳамкорликда педагог ходимлар ва ота-оналар учун тавсиялар ишлаб чиқади;

ўқувчиларнинг микромуҳитини ўрганиш борасида оилаларга ташриф буюриб, ўсмир ва ота-оналар билан индивидуал суҳбатлар уюштиради;

умумий ўрта таълим мактабининг ички назоратидаги ўқувчилар билан тизимли ишлаб, ушбу ўқувчиларни ички назоратдан чиқариш чораларини кўради.

Батафсил: @xtvtashishlari
5.4K views09:13
Ochish/sharhlash
2022-02-17 05:43:22 1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмайди

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг қишки таътил муддати мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида қишки таътил кунларини жорий йилнинг 24 январига қадар узайтирилганлиги муносабати билан 1-синф ўқувчилари учун февраль ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил берилмаслигини маълум қилади.
3.6K views02:43
Ochish/sharhlash
2022-02-09 12:52:15 ​​#Расман

МАКТАБЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯ ВА АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТЎХТАТИЛДИ

Маълумки амалдаги тартибга кўра таълим муассасалари ҳар беш йилда бир маротаба Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан аттестация ва аккредитациядан ўтказиларди.

Республика таълим маркази директор ўринбосари Исроил Тиллабоевнинг хабар беришича, Президент администрацияси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига умумтаълим муассасаларини аттестация ва аккредитациялаш тизимини танқидий кўриб чиққан ҳолда, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб янги тизим жорий қилиш топшириғини берган.

Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлиги янгиланган тизим жорий қилингунга қадар таълим муассасаларини аттестация ва аккредитациядан ўтказиш тўхтатилганлигини маълум қилган.

Бизнинг канал

Xalq ta'limi Info
4.9K views09:52
Ochish/sharhlash
2022-02-08 20:30:49 Ҳурматли жамоатчилик вакиллари!

Бугун Марҳамат туманида юз берган ҳолатни нафақат ўқитувчиларимизнинг шаънини ерга уриш балки Давлатимиз сиёсатига қарши амалга оширилаётган ҳаракат деб баҳолайман.

Ўқитувчи қадрланмаган юрт ҳеч қачон тараққий этмайди. Шу боис бугун Давлатимиз Раҳбари ўқитувчиларни улуғлаш ва жамиятда энг обрўли инсон қилиш масаласини Давлат сиёсатининг энг юқори даражасига олиб чиқдилар.

Бу ҳаракат қандай мақсадда амалга оширилгани менга қоронғу, лекин айбдорлар албатта жавоб бериши керак
. Шу ўринда мен ўқитувчилардан ўз қадр-қимматларини ерга уришга йўл қўймасликларини сўраб қоламан. Сизнинг бу даражада бошингизни ерга қаратишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

Ҳозирда Халқ таълими вазирининг ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ҳолатни ўрганмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўйган "ташаббускорларга" албатта тегишли чора кўрилади.
3.4K views17:30
Ochish/sharhlash
2022-02-08 20:30:49
Тезкор муносабат

Ўқитувчини обрўсизлантиришга ҳеч кимнинг хаққи йўқ!
3.0K views17:30
Ochish/sharhlash
2022-02-08 20:30:49
Марҳамат туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчилар ўқув муассасида таълим сифати ва ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи пастлиги учун ота-оналар олдида узр сўрашган.

Бунга уларни туман халқ таълими бўлими масъуллари мажбурлагани айтилмоқда.

Вазиятни Халқ таълими вазирлиги назоратга олди ҳамда ўқитувчиларни обрўсизлантиришга сабабчи бўлган мутасаддиларга чора кўрилиши маълум қилинди.


@xushnudbek
1.3K views17:30
Ochish/sharhlash
2022-02-08 20:29:47
Марҳамат туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчилар ўқув муассасида таълим сифати ва ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи пастлиги учун ота-оналар олдида узр сўрашган.

Бунга уларни туман халқ таълими бўлими масъуллари мажбурлагани айтилмоқда.

Вазиятни Халқ таълими вазирлиги назоратга олди ҳамда ўқитувчиларни обрўсизлантиришга сабабчи бўлган мутасаддиларга чора кўрилиши маълум қилинди.


@xushnudbek
1.7K views17:29
Ochish/sharhlash
2022-02-08 20:15:07
“Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тақдири нима бўлди?

Адлия вазири Русланбек Давлетов кеча бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ушбу саволга жавоб берди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасида турибди. Бу ерда қўшимча кафолатлар масаласида муаммо бўляпти, чунки бу пул билан боғлиқ. Бу соҳага ҳар битта эътибор қўшимча маблағни талаб қилади, сабаби соҳада 500 минг нафар ўқитувчи ишлайди. Ҳозирча бу қонун Парламентга киритилмаган, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилмоқда.


@xushnudbek
2.9K views17:15
Ochish/sharhlash
2022-02-01 08:13:13 SUPER PEDAGOG pinned Deleted message
05:13
Ochish/sharhlash
2022-01-20 18:30:41 "Расмий манбаларимиздан олинган маълумотга кўра, Республика махсус комиссиясига дарсларни бир ой муддатга онлайнга ўтказиш таклифи билдирилган. Шунингдек, яқин кунларда Республика махсус комиссиясининг қарори чиқиши кутилмоқда ва унда мазкур таклиф маъқулланиш эҳтимоли юқорилиги маълум қилинди"

Pressuzb

Батафсил: @xtvtashishlari
5.3K views15:30
Ochish/sharhlash