Get Mystery Box with random crypto!

​​ ЎРТА МАХСУС МАЪЛУМОТЛИ ЎҚИТУВЧИЛАР ОЛИЙГОҲЛАРНИНГ СИРТҚИ БЎ | Lider Ustozlar TELEGRAM KANALI

​​ ЎРТА МАХСУС МАЪЛУМОТЛИ ЎҚИТУВЧИЛАР ОЛИЙГОҲЛАРНИНГ СИРТҚИ БЎЛИМИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни педагогик стажи асосида сиртқи таълим шакли бўйича олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда Qalampir.uz нашри хабар бермоқда.

Қарор билан умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчиларни педагогик стажи асосида сиртқи таълим  шакли бўйича олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом мувофиқ тасдиқланади.

Низомда қуйидагилар назарда тутилади:

Халқ таълими вазирлиги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (нодавлат таълим ташкилотлари бўйича), тасарруфида умумтаълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 декабрга қадар тизимида олий маълумотли педагог кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш юзасидан асосланган таклифларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тақдим этади;

умумтаълим муассасаларининг олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчиларини олий таълим муассасаларининг педагогик таълим соҳасига оид таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш бўйича мақсадли қабул параметрлари Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади;

мақсадли қабул параметрлари доирасида танловда иштирок этувчи абитуриентлар рўйхати жорий йилда сиртқи таълим шакли бўйича олий таълим муассасаларининг педагогика таълим соҳасига оид бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш имтиҳонларида иштирок этиб, талабаликка тавсия этилмаган умумтаълим муассасаларининг олий маълумотга эга бўлмаган, камида беш йил педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчилари орасидан шакллантирилади;

умумтаълим муассасаларининг беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажига эга бўлган олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилари сиртқи таълим шакли бўйича олий таълим муассасаларининг педагогика таълим соҳасига оид бакалавриат таълим йўналишларида ўқиши улар томонидан тўланадиган базавий тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳали тасдиқланмаган. Бу ҳозирча лойиҳа таклифи холос. Агар мазкур қарор лойиҳаси тасдиқланса шундан сўнг расмий характерга эга бўлади.

Батафсил: @xtvtashishlari