Get Mystery Box with random crypto!

#Сўраган_эдингиз ИНСПЕКТОР-ПСИХОЛОГНИНГ ЛАВОЗИМ ВАЗИФАСИ НИМА | Lider Ustozlar TELEGRAM KANALI

#Сўраган_эдингиз

ИНСПЕКТОР-ПСИХОЛОГНИНГ ЛАВОЗИМ ВАЗИФАСИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

#Савол
Мактабларда психолог штат бирликлари қисқартирилиб инспектор-психолог лавозими жорий этилганди. Аммо бизни мактабга бириктирилган инспектор-психолог айрим ўқувчиларимиз мактабга келмаганлиги учун педагог ходимларга чора кўришини айтмоқда. Бу қонунан тўғрими? Улар ўқитувчига чора кўришга ҳақлими? Аслида инспектор-психологнинг асосий лавозим вазифаси қандай?

#Жавоб
Маълумки, 2021 йил 1 июлидан умумий урта таълим муассасаларининг 2 000 та психолог штат бирлигини қисқартириш эвазига 1 100 та вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог штат бирлиги киритилган. Инспектор-психологлар педагоглар билан эмас аксинча ўқувчилар билан шуғилланиши керак.

Қуйидагилар инспектор-психологларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

дарсларга сабабсиз мунтазам равишда қатнашмаётган вояга етмаганларни аниқлайди, дарсларга қатнашмаслик сабабларини ўрганади;

умумий ўрта таълим муассасаларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш борасида тадбирларни ташкил этади;

муаммоли ўқувчилар билан уларнинг яшаш жойларида ота-оналари иштирокида манзилли ишлайди;

ўқувчилардаги барча салбий ҳолатлар ва мойилликларнинг олдини олиш бўйича таълим муассасалари психологлари билан ҳамкорликда педагог ходимлар ва ота-оналар учун тавсиялар ишлаб чиқади;

ўқувчиларнинг микромуҳитини ўрганиш борасида оилаларга ташриф буюриб, ўсмир ва ота-оналар билан индивидуал суҳбатлар уюштиради;

умумий ўрта таълим мактабининг ички назоратидаги ўқувчилар билан тизимли ишлаб, ушбу ўқувчиларни ички назоратдан чиқариш чораларини кўради.

Батафсил: @xtvtashishlari