Kanal manzili:
Toifalar:
Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
2.35K
Kanalning ta’rifi
Андижон вилояти муаллим, устоз ва ўқувчилари учун маърифий канал.
Ўз муассасангиз ва ҳудудингиздаги янгиликларни каналга жойлаш учун
@ShSodiqov га юборинг
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
0
2 stars
2
1 stars
0
Oxirgi xabar 4
2022-07-02 06:08:19
Ассалому алайкум!
Кунингиз хайрли ўтсин!***
"Сиз ҳаётингизни иш билан эмас, ишингизни ҳаёт билан тўлдиринг".
Стивен Кови https://telegram.me/joinchat/AAAAAEzHW0nBz-NvRmYv-g
757 views03:08
2022-07-01 17:47:33
9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди
“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан
Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.
Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар
4 кун дам олинади. Бунда:
● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун
16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.
@uza_uz
658 views14:47
2022-07-01 16:50:05
БЎСТОН ТУМАНИДА ЯНГИ БАРПО ЭТИЛГАН ИМТИХОН МАРКАЗИДА "ЯШИЛ ЧИРОҚ" МУСОБАҚАСИНИНГ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
443 views13:50
2022-07-01 16:08:57
Мактабларда таълим бераётган ўқитувчиларнинг 90,1 фоизи олий маълумотга эга
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021-2022 ўқув йили бошига республикамиздаги умумтаълим муассасаларида жами 510 046 нафар ўқитувчи фаолият юритган.
Жами ўқитувчиларнинг 53,1 фоизи қишлоқ мактабларида ва 46,9 фоизи шаҳар мактабларида фаолият юритиб келмоқда.
Умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган жами ўқитувчилар орасида:
ўрта махсус маълумотлилар - 9,9%
олий маълумотлилар - 90,1%
Қайд этиш керакки, республикамиз умумтаълим муассасаларида битта ўқитувчига ўртача 12 нафар ўқувчи тўғри келмоқда.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEzHW0nBz-NvRmYv-g
653 views13:08