Get Mystery Box with random crypto!

Нега ДТМ сайтида тугатган йили сифатида 2022 йилни танлаб бўлм | UstozAnd XTB Расмий канал

Нега ДТМ сайтида тугатган йили сифатида 2022 йилни танлаб бўлмаяпти?

ЖАВОБ: чунки айрим ташкилотлар масъулиятсизлик қилаётган экан.

ДТМнинг маълум қилишича, жорий йил битирувчилари рўйхатдан ўтаётганда қаерни тугатганлиги ҳақидаги маълумотни ўзлари киритишмайди. Уларнинг маълумоти автомат чиқиши керак. Яъни улар таҳсил олган таълим муассасаси қайси вазирлик тасарруфида бўлса, ўша вазирликнинг базасидан реал вақт режимида олинади.

Айтилишича, лекин айрим таълим муассасалари томонидан ўз битирувчилари тўғрисидаги маълумотлар тегишли базага тўлиқ киритилмагани сабабли абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтган вақтда уларнинг тугатган таълим муассасаси маълумотлари чиқмаяпти.

ДТМ бундай ҳолатда абитуриентлардан тугатган таълим муассасаси маълумотларини қўлда мустақил киритмасдан, ўзлари таҳсил олган таълим муассасаси (мактаб, лицей, касб-ҳунар мактаби) га мурожаат қилишларини маслаҳат берган.

Хўп, ҳалигача битирувчиларининг маълумотларини киритмаган таълим муассасалари қайсилар? Улар қайси вазирлик ёки ташкилот тасарруфида? Халқ таълими вазирлигими, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигими, Президент таълим муассасалари агентлигими ёки умуман бошқа ташкилотми? Ким ўша масъулиятсизлик қилаётган? Бу ҳақда ДТМ хабарида ҳеч нарса дейилмаган.

Аммо факт шуки, жорий йилда битирган минглаб ёшлар ҳужжат топшира олмаяпти, техник муаммоларга дуч келишмоқда ва нима қилишни билишмаяпти ҳам. Кўпчилиги тушунмасдан тугатган йилини 2021 йил деб танлаб, тестга кириш учун тўловни ҳам амалга оширишмоқда. Ваҳоланки, жорий йил битирганлар тўлов қилмаслиги керак эди.


@xushnudbek