Get Mystery Box with random crypto!

Аччиқ Ҳақиқатлар. • 10 минг сўмлик пулни эҳсон қилсак, роса к | ℍ𝔸𝔹𝕀𝔹𝕌𝕃𝕃𝕆ℍ ℕ𝕆𝕄𝕆ℕ

Аччиқ Ҳақиқатлар.

• 10 минг сўмлик пулни эҳсон қилсак, роса кўпга ўхшайди-ю, бозорда жуда камдек туюлади…

• бир соатлик Аллоҳнинг зикри жуда узоқ чўзилганга ўхшайди-ю, телевизор олдидаги бир соат сезилмай ўтиб кетади;

• дуо қилаётганда керакли сўзларни тополмай қийналамиз-у, оғайни-улфатлар билан гаплашганда сўзга чечан бўпкетамиз;

• футболда қўшимча вақт камроқ берилса, жаҳлимиз чиқади-ю, Жума хутбаси озгина чўзилса, шикоят қиламиз;

• концерт залларида одамлар биринчи қаторлардан жой олишга уринишади-ю, масжидда охирги сафга қочишади;

• Қуръоннинг бир оятини ёдлаш роса мушкул бўлади-ю, бекорчи миш-мишларни оқизмай-томизмай тарқатиб юрамиз;

• Кўпчилик ҳеч нима қилмай, ҳеч нарсага ишонмай, Жаннатга кириш истагида бўлади...



https://t.me/Ustoz_Habib