Get Mystery Box with random crypto!

#ibrat_vaqti ​​​​Бир куни кичкина бола отасининг олдига кели | USTALAR KANALI 🇺🇿

#ibrat_vaqti

​​​​Бир куни кичкина бола отасининг олдига келиб, деди:

- Дада, менинг ҳам сизники сингари катта, чиройли машинам бўлишини хоҳлайман.
- Улғайсанг, албатта сотиб оласан,- жавоб берди ота,-балки ундан ҳам каттароғини оларсан?!
- Машинага пулни қаердан оламан,-ўжарлиги тутди болакайнинг.
- Ишлаб топасан. Буни ҳозирданоқ бошлашинг мумкин.
- Бунинг учун кўп ишлашимга тўғри келади-ку, дада?
- Ҳечқиси йўқ. Сен даставвал куч тўплаб ол.-жавоб берди ота.

- Нима,-тушунмади болакай.

- Тасаввур қил: сен рельсдан елиб борувчи поездсан,- тушунтира кетди ота ўғлига,- поездни эса тўхтатишнинг сира ҳам иложи йўқ! Ҳаттоки унинг йўлида маҳобатли девор кўтарилса ҳам у бу тўсиіни ёриб ўтиб, юришда давом этаверади. Чунки у етарлича куч тўплаб олган бўлади-да! Поезд ўзидан кейинги эргашган вагонларни ҳам елдириб кетиш учун унинг қуввати мингта отнинг кучига тенг. Бироқ поезд тўхтагандан сўнг бу тўсиқликлар бўлса (ҳаттоки энг кичик тўсиқ ҳам) унинг жойидан жилиши осон кечмайди. Масалан унинг бир ғилдираги остига кичкина ёғоч бўлаги қўйилса ҳам у ҳеч қаёққа кетолмайди. Ҳамма уринишлар бефойда кетади.
- Дада, ҳаммасини тушундим, масалан, мен бирон нимага эришишни хоҳласам, ўйлаб ўтирмай дарров ишга киришишим керак, шундайми?

- Шундай, ўғлим. Тезкорлик бўлмаса, энг арзимас нарса ҳам орзу-мақсадингга халал бериши мумкин.

«Керагидан кўп вақт ва куч сарфлаб бўлса ҳам янги ишга киришасиз. Агар бу иш бутун ўй-хаёлларингизни эгаллаб олса, ўнгингизда ҳам, тушингизда ҳам уни ўйласангиз, демак бу пайт ҳеч ким ва ҳеч нарса сизни бошланган янги ишингизни тўхтатолмайди (ўзингиздан бошқа)».


@USTALAR_N1