Get Mystery Box with random crypto!

#ibrat_vaqti ФАРЗАНДНИНГ ОТА-ОНАСИГА ЖАННАТДА ТОЖ КИЙДИРИШИ | USTALAR KANALI 🇺🇿

#ibrat_vaqti

ФАРЗАНДНИНГ ОТА-ОНАСИГА ЖАННАТДА ТОЖ КИЙДИРИШИ

Savollar_kanal 7003-савол

Ассаламу алайкум! Муҳтарам "Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати" ходимлари. Фарзанд Қуръони Каримни ёд олиб, мураттаб қори даражасига етишса, жаннатда ота-онасига тож кийдирилади деган мазмунда ҳадис бор. Агарда фарзанд Қуръони Каримни тўла ёд олмай, фақат фиқҳ ёки ақийда илмида етук илмли, олим даражасига етишса, шунда ҳам юқоридаги ҳадисга мувофиқ ота-онасига жаннатда тож кийдириладими?

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! 3273. Абу Довуднинг ривоятида:

«Ким Қуръонни ўқиса ва ундаги нарсага амал қилса, унинг ота-онасига қиёмат куни тож кийдирилади. Агар у орангизда бўлса эди, унинг зиёси бу дунё уйларидаги қуёшнинг зиёсидан ҳам яхшироқ бўлар эди. Энди бунга амал қилганга нима бўлишини ўзингиз билиб олаверинг», дейилган.

Шарҳ: Яъни Қуръони Каримни ўқимаган ота-онага шунчалик такрим ва ташриф бўлса, Қуръони Каримни ўқиган ва унга амал қилганнинг ўзига қанчалар такрим ва ташриф бўлишини ҳар ким ўзи билиб олаверсин.

Шундай бўлганидан кейин ҳар бир ота-она ўзининг ҳар бир боласига Қуръони Каримни ўқитишга ўтсин.

Шундай бўлганидан кейин ҳар биримиз Қуръони Каримни ўқишга ва унга амал қилишга ўтайлик. (Ҳадис ва Ҳаёт).

Қуръонни ўқишдан мурод унинг илмларини ўрганиш ирода қилинади. Шунга биноан Қуръони Каримга тегишли бўлган илмларни ўрганиб ва унга амал қилгувчининг ота-онаси ҳам ушбу башоратда айтилган инсонлар сарасига киради. Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати



@USTALAR_N1