Get Mystery Box with random crypto!

#ibrat_vaqti Бир киши тўрт нафар фақирга: «Мана бунга хоҳл | USTALAR KANALI 🇺🇿

#ibrat_vaqti

Бир киши тўрт нафар фақирга: «Мана бунга хоҳласангизни сотиб олинг», деб пул берди.
Улардан бири форс эди. Ўз тилида: «Бу пулга «ангур» сотиб олайлик», деди.
Иккинчиси араб эди, у: «Бунга «инаб» оламиз, жуда егим бор», деди.
Турк: «Мен ангур, инаб хоҳламайман. Яхшиси, узум олайлик», деди.
Румлик эса: «Тортишишни бас қилинг, бу пулга «истафил» оламиз», деди.
Бир-бирлари билан тортишиб, уришиб кетишди. Ниҳоят, турли тилларни биладиган киши келиб, уларни ажратди. Ҳар бирини тинглади. Сўнг пулга узум харид қилиб: «Сиз истаётган нарса мана шу эмасмиди?», деб сўради.
Улар бир овозда: «Ҳа, шу-шу!», дейишди.
Жоҳилликлари сабаб истаклари бир эканини ажрата олишмади.
Минг афсуски, бу каби ўринсиз тафриқа ва жанжаллар ҳали ҳамон барҳам топгани йўқ. То бир-биримизни англамагунимизча, ечим топмайди.

Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан


@USTALAR_N1