Get Mystery Box with random crypto!

#ibrat_vaqti Мақтовга ғурурланма Бишр Ҳофий бир жамоанинг ол | USTALAR KANALI 🇺🇿

#ibrat_vaqti

Мақтовга ғурурланма

Бишр Ҳофий бир жамоанинг олдидан ўтиб қолди. Одамлар уни кўриб, «Бу одам кечаси билан ухламайди, ҳар уч кунда бир марта ифторлик қилади», дейишди. Бишр Ҳофий уларнинг бу мақтовларини эшитиб, йиғлаб юборди. Сабабини сўрашган эди: «Мен бирор кеча тўлиқ ухламай, бедор бўлиб чиққанимни, рўза тутсам, шу куни кечқурун ифторлик қилмаганимни эслаёлмайман. Лекин Аллоҳ таоло Ўз лутфу карами билан одамларнинг қалбига банда қилган амалдан ҳам кўпроқ амални жойлаб қўяр экан», деб жавоб берди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан
.

@USTALAR_N1