Get Mystery Box with random crypto!

#ibrat_vaqti ОТА Ота, бу хаётнинг синовларига, Бардошим ет | USTALAR KANALI 🇺🇿

#ibrat_vaqti

ОТА

Ота, бу хаётнинг синовларига,
Бардошим етмади кучим етмади,
Бахтга қўлларимни узатсам ота,
Бахт менинг қўлларим сира тутмади

Бу дунё ишларин унутиб бироз,
Ота ёнинггизда бугун қолайин,
Майлими бирбора эркалик қилиб,
Ота, бирозгина йиғлаб олайин

Фақат койимангда , фақат уришманг
Бу кўнглимни бугун эркин қуяман,
Кучлилар йиғламас демангда ота
Ғуруримни шу кун четга сураман

Сохта дўстларимдан ёлғонлар қолди,
Кўнглим тилиб кетди берган озори,
Узоқлашиб борар хаммаси мендан
Хувиллаб боряпди кўнгил бозори

Фақат, йиғлаганим онам билмасин,
Билмасин бунчалар куйганлигимни,
Юрагим тирнаган ушал армонни
Онам билмасинда суйганлигимни

Ота, бу хаётнинг синовларига,
Бардошим етмади кучим етмади,
Бахтга қўлларимни узатсам ота,
Бахт менинг қўлларим сира тутмади


@USTALAR_N1