Get Mystery Box with random crypto!

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 129 Бир киши Ҳотам Тоийдан сўради: - Ўзи | «Уста Ўринбой» жоме масжиди

ҚИССАДАГИ ИБРАТ - 129
Бир киши Ҳотам Тоийдан сўради:
- Ўзингдан ҳам сахийроқ инсонни кўрганмисан?
Ҳотам деди:
- Ҳа! Той қабиласидаги бир йигит мени саховатда мағлуб қилган эди. Бир куни унинг уйида меҳмон бўлдим. Унинг ўнта қўйи бор экан. Биттасини сўйиб менга бир аъзосини пишириб келди. Қўйнинг ўша гўшти менга жуда хуш ёқди. Мен гўштни мақтадим. Йигит ташқарига чиқиб қўйларини бирма-бир сўйиб ўша мен мақтаган жойини пишириб келаверибди. Мен бундан бехабар эдим. Ташқарига чиқсам жуда кўп қон тўкилган. Мен сўрадим:
- Нега бундай қилдинг?
Йигит деди:
- Сенга ёққан нарса менда бўлса, қандай бахиллик қилишим мумкин?! Бу биз араблар учун айб ва иснод!
Мен у йигитнинг сўйган ўнта қўйи бадалига уч юзта қизил туя бердим.
Ҳалиги киши Ҳотамдан сўради:
- Демак, сен ундан сахийроқсан!
Ҳотам деди:
- Йўқ! У мендан сахийроқ. Чунки у бор молини берди. Мен эса молимдан озгинасини бердим!".

Бундан ҳам ажойиб ҳикояни Андалус фақиҳи ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ал-муҳалло" китобида Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтиради:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Бир дирҳам минг дирҳамдан ўзиб кетди".
Саҳобалар сўрашди:
- Қандай қилиб бир дирҳам минг дирҳамдан ўзиб кетади?!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Бир кишининг икки дирҳами бор эди. Уларнинг бирини садақа қилди. Бошқа бир киши эса кўп молига назар солиб ундан юз минг дирҳам олиб садақа қилди!

Яъни , икки дирҳам соҳиби молининг ярмини садақа қилди. Аммо юз минг садақа қилган кишининг беҳисоб моли бор эди. Шундан озгинасини садақа қилди.

Бу дегани, бойлар садақа қилмасин дегани эмас. Балки, фақирлар берадиган садақасини оз деб ўйламасин деганидир.
Бир бурда нонингиз бор эди. Бошқа нарсангиз йўқ эди. Оч қўшнингизга унинг ярмини бердингиз. Демак, сиз унга ярим бойлигингизни бердингиз.
"Қийинчилик қўшини"ни жиҳозлаб бергани учун Усмон розиёллоҳу анҳуга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Бундан кейин Усмонга қилмиши зарар бермайди!", деган нишонни тақиб қўйдилар.
Бойларга ана шу етади!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov