Get Mystery Box with random crypto!

Жазирама иссиқда овқатланишдаги хатоларимиз. Иссиқ ҳавода ўз | Rashid Usmonov live

Жазирама иссиқда овқатланишдаги хатоларимиз.

Иссиқ ҳавода ўзи организмимиз юқори ҳарорат билан курашиб катта куч сарфлайди ва албатта чиниқади ҳам шу баҳонада.

Кўпчилик бу чарчоқ устига овқатланиб бўлган ҳазм жараёнини бузадиган, қоринни дамлашига сабаб бўладиган газли (таркибида шакари бор) ичимликлардан бўкиб ичиб олади, бу эса иссиқ ҳавода янада ҳолсизланиш, организмда тузларни тўпланиши, бош оғриғи ва бошқа муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

Бу ҳавода бир маҳал овқатланишни ўзи етарли, бу овқатланиш ҳам ун махсулотларисиз ва шакарсиз бўлиши лозим. Албатта ёнида қатиқ ёки барра салатлар бўлса янада яхши.

Бу ҳавода ўта иссиқ мизож таомларни истеъмол қилмаслик, айнан шу мавсумда етилиб пишадиган мева ва сабзавотларни кўпроқ ейиш тавсия қилинади.

Иссиқлик билан қуруқлик бирга келгани сабаб, танани сув ичиш ва сувда чўмилиш орқали ҳўллигини назорат қилиб туриш ҳам кони фойда ҳисобланади. Кунига икки-уч марта сувда ғусл қилиб олса ҳам одам ўзини яхши ҳис қилиб юради, чунки иссиқлик танани қуритаётган бўлади.

Қолган маслаҳатларни изоҳларда билимдон фойдаланувчиларимиз қолдиради.

Саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов

Саломатлик каналига обуна бўлинг
| Telegram | Youtube | Facebook |