Get Mystery Box with random crypto!

#Ғафлатда_қолманг Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг! | “Усмон Зуннурайн”жомеъ масжиди

#Ғафлатда_қолманг

Эртага арафа куни:
Рўза тутишни унутманг!
Эртага, 8 июль жума куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.


UАбу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Оғиз ёпиш вақти (Наманган вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:0
6
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг!

Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.