Get Mystery Box with random crypto!

Уйланмоқчи бўлган йигит бўлажак қайлиғини кўриши – совчилик ни | Urologiya (Erkaklar salomatligi)

Уйланмоқчи бўлган йигит бўлажак қайлиғини кўриши – совчилик нияти билан – жоиз. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир аёлга уйланмоқчи бўлган кишидан:

“Уни кўрдингми?” деб сўрадилар. У: “Йўқ”, деди. “Бориб, уни кўр”, дедилар” (Имом Муслимдан).

Уйланмоқчи бўлган йигит қизнинг фақат юзини, икки кафтини кўриши мумкин. Ундан бошқа жойларни кўрмайди. Зеро, юз гўзалликни, икки кафт бадан салоҳиятини кўрсатади. Йигит қизнинг оғзи, баданининг ҳидини, сочининг гўзаллигини онаси ёки синглиси орқали билиши мумкин.
Яхшиси, йигит қизни совчи юбормасдан олдин кўрсин. Агар ёқмаса, қизга озор етказмайди, совчи юбормайди. Қизни кўриш учун унинг розилигини билиши шарт эмас. Йигит қизга билдирмай уни кўриши мумкин. Шуниси яхши. Имом Аҳмад ва Табароний Абу Ҳумайд Содий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Агар сизлардан бирингиз аёлга совчи юборган бўлса, у аёл билмасада, уйланиш ниятида уни кўриши гуноҳ эмас”, деганлар.

@Urologiya_Uz