Get Mystery Box with random crypto!

Биламизми? Тестестерон - эркаклик гармони. Жинсий яқинлик | Urologiya (Erkaklar salomatligi)

Биламизми?

Тестестерон - эркаклик гармони. Жинсий яқинликка рағбатни таъминловчи гармон. Тестероннинг камайиши ёки гормон бузилиши импонтенция, уруғ сонининг камайиши, сифати пасайишига, қовушишга рағбатнинг сусайишига олиб келади.

Тестестероннинг камайишига стресс, уйқунинг бузилиши ва алкоголь сабаб бўлади.

Тестестеронни кўтариш эса у қадар ҳам муаммо эмас, статистикага кўра, 2 ҳафтадан 1,5 ойгача гармон функциясини нормаллаштириш мумкин.

Бунинг учун доимий яхши кайфиятда бўлиш, мунтазам спорт билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш керак.

Бир кунлик овқат рационида магний ва цинкка, шунингдек, ёғлар ва оқсилга бой маҳсулотлар бўлиши лозим. Масалан:

авакадо;

кўкатли салатлар;

тухум;

ёнғоқ;

гўшт.


Хўш буларни қандай амалга ошириш мумкин?

Тонгги ва кечги яқинлик бадантарбиянинг ўрнини боса олади, қолаверса, масжидга пиёда боришингиз мумкин. Эрталабги нонуштангизда тухум ва сутли маҳсулотларни кўпайтирсангиз, тушликда эса "босиб" гўшт ейсиз. Кечки таомни енгил тамадди, салатлар ва мевалар билан амалга оширинг. Аҳлингизга яхши муносабатда бўлсангиз, улар ҳам сизга шундай муомала қилишади. Аёлингиз эса ҳам жисмингиздан, ҳам хулқингиздан рози бўлади.

Аслида бу унчалик ҳам қийин эмас, шунчаки, бироз ҳаракат ва давомийлик керак. Биз эса сизга энг енгилини тавсия қиламиз.)

@Urologiya_Uz Erkaklar Salomatligi uchun maxsus kanal