Get Mystery Box with random crypto!

Жинсий алоқадан кейин оғриқ Жинсий алоқадан кейин бошоғриши Қ | Urologiya (Erkaklar salomatligi)

Жинсий алоқадан кейин оғриқ
Жинсий алоқадан кейин бошоғриши

Қон томирга боглиқ бош огриги

Бундай оғриқ қон томирлар ва юрак касалликлари бор одамларда кузатилади. Баъзан соғломларда хам кузатилади. Бу холат жинсий алоқа пайтида қон босими ортиши ва бош мия томирларининг бундай ходисага етарли жавоб қайтара олмаслиги билан боғлиқ.

Қон босими кўтарилганда бош мия томирлари торайиши ва мияни ориқча қон келишидан сақлаши лозим. Агар ориқча қон келишидан сақлай олмаса, ёки аксинча, томирлар ортиқча торайса бош оғриғи бериши мумкин. Бундай оғриқ лўқиллаган табиатда бўлади ва зўриқиш кучайиши билан кучайиб боради. Жинсий алоқа тугаганидан кейин 1 соат ичида ўтиб кетади. Бундай бош оғришига мигрен, хафақон, бош мия атеросклерози бор инсонлар кўпроқ мойил.

Юқоридаги таърифланган белгилар асосан артериал томирларга алоқадор эди.

Бош оғриғи яна веноз қон томирларга хам алоқадр бўлиши мумкин. Қўзғалиш пайтида веноз томирлар қон билан тўлиши натижасида содир бўлади.

Натижада томирлар деворидаги нерв учлари таъсирланади ва кучли бўлмаган, сидирувчи оғриқ бўлади. Бундай оғриқ алоқадан кейин 1-4 соатда мустақил ўтиб кетади.

@Urologiya_Uz Erkaklar Salomatligi uchun maxsus kanal