Get Mystery Box with random crypto!

“Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқул | Urgut sadosi gazetasi

“Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан жойларда учрашув ва анжуманлар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида ташкил этилди.
Йиғилишда шунингдек куз-қиш мавсумида турли хил фавқулодда вазиятларнинг, ис газидан заҳарланиш каби кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш масалалари хусусида сўз борди.
@urgutsadosigazetasi