Get Mystery Box with random crypto!

Мавсумдан олдин тозаланмаган тутун мўриси - ҳаёт учун ўта хавф | Urgut sadosi gazetasi

Мавсумдан олдин тозаланмаган тутун мўриси - ҳаёт учун ўта хавфли.
Об-ҳаво ҳарорати совий бошлаши билан хонадонларни иситишга эҳтиёж ортади.
Қатъий тавсиямиз - шу лаҳзада асло адашманг!
Ҳеч качон тутун мўрисини тозаламасдан, кўздан кечирмасдан иситиш печларини ёқиб ухламанг!

Мавсумий содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан огоҳ бўлинг. Профилактик тадбирларни аввало ўз оилангиздан бошланг. Бу каби нохуш ҳолатларни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш тадбирлари доимий олиб борилиши мақсадга мувофиқ. Мазкур тушунтириш ишлари давомида мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган эслатмалардан фойдаланишингиз тавсия этилади.
- Газ жиҳозларидан тўғри фойдаланинг;
- Ностандарт электр воситаларидан фодаланманг;
- Ёш болаларни уйда қаровсиз қолдирманг;
- Ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилинг!
Ургут туман фавқулодда вазиятлар бўлими
Тел: 101, +998662404599, 1050.

@urgutsadosigazetasi