2022-10-09 21:39:39
Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот
2022 йил 09 октябрь куни соат 20:30 ларда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси 79 уй қаршисида ҳайдовчилар;
1) 1981 йилда туғилган В.Ш. бошқарувидаги 01 L 785 LB бўлган “Nexia 3” русумли транспорт воситаси;
2) 1992 йилда туғилган Р.М. бошқарувидаги 10 M 666 PA бўлган “BMW” русумли транспорт воситаси;
3) 1992 йилда туғилган Т.И. бошқарувидаги 01 Z 292 GB бўлган "Nexia 3" русумли транспорт воситаси;
4) 1999 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги 30 E 701 UA бўлган "Lacetti" русумли транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса натижасида 01 Z 292 GB бўлган "Nexia 3" русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси олган тан жароҳати натижасида, воқеа жойида вафот этган.
Вафот этганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 266-моддаси 3-кисми билан жиноят иши кузгатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати
УРГУТЛИКЛАРГА ҚЎШИЛИНГ
https://telegram.me/+bGdFd6wOyxwwMDUy
https://telegram.me/+bGdFd6wOyxwwMDUy
134 views18:39