Get Mystery Box with random crypto!

Мавзуга алокадор Вилоят Кенгаши сессиясида: “Самарқанд ҳуду | Urgut yangiliklari

Мавзуга алокадор

Вилоят Кенгаши сессиясида:

“Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти бош директори Ф.Қурбоновнинг айтишича, жорий йилнинг 9 ойи давомида вилоят аҳолисидан 4796 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 699 таси такрорий мурожаатларни ташкил этади. Бугунга кунда мазкур такрорий мурожаатларнинг 343 таси, қурилиш материаллари  етишмовчилиги сабабли ижросини таъминлаш кечикяпти.

Сессияда мурожаатлар ечимига реал эътибор қилинмаётгани, имконият бўлса-бўлмаса ваъда берилаётгани, оқибатда жойларда аҳоли мурожаатида акс этаётган трансформатор ёки симёғочни темир-бетон устунларга алмаштириш муаммоси йўғон ичакдек чўзилиб келаётганлиги айтилди.

@urgut_xabarlar