Get Mystery Box with random crypto!

«Урганчтрансгаз» УКга қарашли ўқув марказида корхона тизимида | URGANCHTRANSGAZ_INFO

«Урганчтрансгаз» УКга қарашли ўқув марказида корхона тизимида сайланган меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларнинг ўқуви ташкил қилинди. Ўқиш дастурида Хоразм вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Олимбой Ўринов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилояти кенгаши меҳнат муҳофазаси бўйича етакчи мутахассиси Алимбай Курбанов, “Урганчтрансгаз” УК Касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари Умирбек Маткаримов ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши бўйича батафсил тушунтиришлар берилди ва шу юзасидан намунавий хужжатлар тарқатиб берилди.
Шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилишда ташкилотнинг вазифалари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажаришга иш берувчи билан бирга ходимларнинг ҳам масъулиятини ошириш лозимлиги таъкидланди.