Get Mystery Box with random crypto!

#jarayon Урганч тумани Каттабоғ маҳалласида 'Жаннат гуллари' | Urganch tumani hokimligi

#jarayon

Урганч тумани Каттабоғ маҳалласида "Жаннат гуллари" иссиқхонасида туманнинг депутатлари, "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари, тадбиркорлар, иш фаолияти давомида юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган юртдошларимиз билан учрашув-мулоқот ташкил этилди.

Туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи И. Рахимова тадбирда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар тўғрисида маълумот берди.

Бугунги кунда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга кўрсатилаётган манзилли ёрдамлар орқали бир қатор ўксик қалбларга малҳам кўрсатилаётгани эътироф этилди.

Тадбир чоғида Мунаввар она хона гулларини парваришлаш ва кўпайтириш борасида маҳорат дарслари ўтказган бўлса, оқила аёлларимиз томонидан миллий либослар ва қадриятларимиз ифодаси сифатида қуроқчилик санъатига урғу берилди.

Дуогўй онахонлар ва отахонлар юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини тилаб дуога қўл очдилар.