2022-04-28 15:45:49
Интернетдан жуда чиройли шеър.ЧИҚАРМАСМИЗ ЭНДИ САС
Минг афсуски, унутибмиз эскиларнинг гапини,
Унутмасак кўрар эдик бугун унинг нафини.
“Эти сизга, суяги - бизга”, дерди эскилар,
Энди эса чақаяпмиз бу ҳикматнинг мағзини.
Айнан шундай деган экан Улуғбекнинг бобоси,
Неварасин устозига таъзим қилиб – мен рози,
Хоразмийнинг отаси-ю, Бухорийнинг момоси,
Устозларга ҳурмат экан - қадимда тош-тарози.
Шу сабабдан чиққан экан бизнинг шарқда даҳолар,
Жаҳонгашта ҳукмдор-у, элпарвар уламолар.
Дин илми устунлари-ю, табиб Ибн Синолар,
Ҳам шоир-у, ҳам подшоҳ, адолатли пешволар.
Биз уларни эслаймиз-у, устозларин унутдик,
Буюк сиймоларга боқиб – меъморларин унутдик.
Гап қайтарса тап тортмай ўғлимиз устозига –
Кўз юмиб, устоз шогирдлик мақомини унутдик.
Энди эса кўз очилди бир вирус – бало сабаб,
Эсга тушди эскиларнинг ибрати, воҳ – не ажаб.
Устозларнинг қадри ўтди ушбу кунда на илож,
Қайтарурмиз ичимиздан бу ибратни минг адад.
Эти сизга устозлар, суяги ҳам, майли бас -
Хоҳ, уришинг, хоҳ койинг - чиқармасмиз энди сас.
Яна бир бор Улуғбек, Фарғоний, Хоразмийлар,
Ибн Сино, Беруний, Термизийлар чиқса бас!
Мирзабек Жапақов,
Гурлан тумани.
329 views12:45