Get Mystery Box with random crypto!

#kun_tarixi МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛ | Unutilgan tarix 📜

#kun_tarixi

МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


1429 йил— Жанна д'Арк армияси Орлеанни озод қилиши билан инглизларнинг жанубга қараб юриш режаларини пучга чиқарган;

1541 йил— испаниялик конькистадор ва сайёҳ Ҳернандо де Сото Миссисипи дарёсини кашф этган;

1794 йил— француз олими, замонавий кимёнинг отаси Антуан Лавуазе коррупцияда айбланиб қатл этилган;

1838 йил— Англия пролетариатининг сиёсий талаблари дастури бўлган Халқ хартияси қабул қилинган;

1842 йил — Францияда Версал поездидаги фалокатда камида 55 киши ҳалок бўлган;

1846 йил— Пало Альто жанги— Мексика-Америка урушидаги биринчи жанг содир бўлган. Президент Закари Тейлор бошчилигидаги АҚШ кучлари мексикаликларни тор-мор этган;

1864 йил —Америка фуқаролар урушининг асосий жангларидан бири бўлган Спотсилвани жанги бошланган;

1886 йил —Доктор Жон Пембертон томонидан яратилган ичимлик биринчи бўлиб Coca Cola ишлаб чиқарилган;

1895 йил —Хитой Тайванни Японияга топширган;

1902 йил — Мартиникада Монт Пеле вулқони отилган, 20 мингга яқин одамнинг ўлимига сабаб бўлган;

1903 йил — биринчи ҳақиқий Лебоди дирижабли 37 км масофада биринчи парвозини амалга оширган;

1929 йил — Ўзбекистон ва Қорақолпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қайипбергенов туғилган;

1933 йил— Моҳандас Карамчанд Ганди 21 кунлик ўз-ўзини поклаш жараёнини бошлаган;

1945 йил — Германиянинг Иккинчи жаҳон урушида сўзсиз таслим бўлиш тўғрисидаги акти Берлин атрофидаги Карлхорстда имзоланган;

1949 йил— Бонндаги парламент кенгаши томонидан «Асосий қонун» (Германия Федератив Республикаси Конституцияси) қабул қилинган;

1953 йил— Бутунжаҳон Қизил Хоч ташкилоти ташкил топган;

1962 йил — Буюк Британиянинг пойтахтида сўнгги троллейбуслар тўхтаган;

1984 йил— СССР Миллий олимпия қўмитаси Лос-Анжелесдаги ёзги Олимпиада ўйинларини бойкот қилишга қарор қилган;

1988 йил —СССРда биринчи оппозиция сиёсий партияси - Демократик Иттифоқ ташкил этилган;

1996 йил— Тошкентда "Буюк ипак йўли ХХ асрда: янгича фалсафа" мавзуида сопол пластика бўйича Халқаро симозиум бўлиб ўтган;

2004 йил — Sasser компьютер вирусини яратувчи 18 ёшли йигит Германия полицияси томонидан ҳибсга олинган.

Bk dasturlar: @xbet_linebet_apkk

@unutilgantarix