Get Mystery Box with random crypto!

#kun_tarixi МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛ | Unutilgan tarix 📜

#kun_tarixi

МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


1113 йил—Владимир Мономах Киев тахтига ўтирган;

1715 йил— Парижда илк йиғма соябон ишлаб чиқарилган;

1783 йил— инглиз астрономи Уилям Хершел ойда қизил чироғни кўрган;

1807 йил —Франция ва Эрон ўртасида Финкенштейн шартномаси имзоланган, Англия ва Россияга қарши француз-форс иттифоқи тузилган;

1852 йил — Имом Шомилнинг наибларидан бири, ўз гуруҳи билан руслар томонига ўтган Ҳожимурод соқчиларни тўхтатиб, тоғларга чиқиб кетган. Ҳожимуроднинг боши ҳали ҳам Санкт-Петербургдаги Кунсткамерада сақланмоқда;

1878 йил —Томас Алва Эдисон биринчи бўлиб опера театри биносида ўзи ихтиро қилган фонографини намойиш қилган;

1896 йил — Daily Mail газетасининг биринчи сони Лондонда нашр этилган;

1896 йил—Петербургдаги Аквариум боғида Россиядаги илк киносеанслар бошланган;

1904 йил —Панама канали қурилиши бошланган;

1904 йил —Англияда Генри Ройс ва Чарлз Роллс Rolls Roys номи остида машиналар ишлаб чиқаришни бошлашган;

1924 йил— Парижда VIII ёзги Олимпия ўйинлари очилган. 27 июлгача давом этган. Франциянинг пойтахти Олимпия ўйинларини ташкил этиш икки марта ишониб топширилган илк шаҳар бўлган. VIII олимпиада Пер де Кубертен бошқарган сўнгги олимпиада эди. Унда биринчи марта Олимпия шиори пайдо бўлди, у учта лотин сўзидан иборат — "Citius, Altius, Fortius!" ("Тезроқ, баландроқ, кучлироқ!"). Марафон масофасининг узунлиги 42 195 метрга тенглаштирилган;

1927 йил —АҚШда Кино санъати академияси ташкил этилган, тез орада Оскар мукофотини таъсис этган;

1929 йил— британиялик таниқли актриса Одри Хепбёрн (асл исми Одри Кетлин Хепбёрн-Растон) туғилган;

1961 йил — СССР паразитизмга қарши курашни кучайтириш тўғрисида фармон қабул қилган;

1979 йил — Маргарет Тетчер Британиянинг биринчи аёл бош вазири бўлган;

1994 йил —Европа Парламенти аъзолари 1995 йил 1 январдан бошлаб Финляндия, Норвегия, Австрия ва Швециянинг Европа Иттифоқига тўлиқ аъзо бўлишига овоз беришган;

1996 йил— Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш қўмитаси ташкил топган;

2010 йил— Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.Каримов Оқсарой қароргоҳида Жаҳон божхона ташкилоти Бош Котиби Кунио Микурияни қабул қилган.

Bk dasturlar: @xbet_linebet_apkk

@unutilgantarix