Get Mystery Box with random crypto!

#kun_tarixi МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛ | Unutilgan tarix 📜

#kun_tarixi

МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


1241 йил — Пиза ва Сицилия қўшма флоти Мелория (Гиглио) жангида Генуя қўшинини бутунлай мағлубиятга учратган;

1494 йил— Испаниялик денгизчи Христофор Колумб Ямайкани кашф этган;.

1791 йил— Варшавадаги сейм Европада биринчи бўлиб, Полша-Литва Ҳамдўстлиги Конституциясини қабул қилган;

1808 йил — Россия-Швеция уруши пайтида (1808-1809) рус қўшинлари Швеция Свеаборг қалъасини эгаллаб олишган;

1815 йил —Вена Конгресси қарорларига биноан Россия империясининг таркибида Польша Қироллиги ташкил топган;

1841 йил — Янги Зеландия Буюк Британиянинг мустамлакаси деб эълон қилинган;.

1904 йил —америкалик ихтирочи Жорж Паркер ўзининг биринчи шарикли ручкасини патентлаган;

1906 йил — Туркия Синай ярим оролини Миср ҳудуди деб тан олиб, даъвогарликдан воз кечган;

1919 йил— Бавария Совет Республикаси ҳукуматининг сўнгги йиғилиши бўлиб ўтган;

1921 йил—таниқли ўзбек адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мирмуҳсин туғилган;

1922 йил —Канададаги шаҳзода Эдуард оролида аёлларга овоз бериш ҳуқуқи берилган;

1937 йил— Маргарет Митчеллнинг "Шамолларда қолган ҳисларим" романи Пулицер мукофотига сазовор бўлган;

1943 йил— Буюк Британияда 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган барча аёллар учун ярим кунлик меҳнат хизмати жорий этилган;

1947 йил — Японияда парламент, император ва референдумда ўз фикрини билдирган одамлар томонидан тасдиқланган янги конституция жорий этилган (биринчи марта аёллар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлди). Конституция император ҳокимиятини чеклаб қўйган ва халқаро низоларни ҳал қилишда ҳарбий куч ишлатишни рад этган;

1958 йил — АҚШ Президенти Дуайт Эйзенхауэр Антарктидани демилитаризация қилишни таклиф қилган, кейинчалик бу таклмф манфаатдор мамлакатлар томонидан қабул қилинган;

1982 йил —Исроил Бош вазири Бегин ўз мамлакати суверенитетини Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги босиб олинган ҳудудларга қадар кенгайтириши ҳақида эълон қилган;

1983 йил— Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби аъзоси Камолиддин Тожиев туғилган;

1991 йил —Намибия пойтахтида Виндхук декларацияси имзоланган бўлиб, дунё ҳукуматларини матбуот эркинлиги ва унинг демократик характерини таъминлашга чақирган. Ушбу сана ЮНEСКО томонидан Жаҳон матбуоти эркинлиги куни сифатида нишонланади;

1992 йил— “Ўзбекнефтгаз”—Ўзбекистон нефть ва газ саноати давлат концернини тузиш тўғрисида”ги Президент Фармони эълон қилинган;

1994 йил— Тошкентда “Буюк ипак йўли” номи остида теннис бўйича халқаро мусобақа очилган;

1999 йил— ҳалокатли бўрон Оклахома-Сити жануби-шарқини ва кўплаб шаҳар атрофларини вайрон қилган. 36 киши ҳалок бўлган. Моддий зарар миллиард доллардан ошган;

2000 йил — Лондон ва Франкфурт биржалари бирлашиши ва дунёдаги энг йирик фонд биржаси ташкил этилишини эълон қилган, уларнинг қиймати тахминан 4 триллион долларга тенг бўлган;

2006 йил — Сочи яқинида Ереван-Сочи парвозини амалга ошираётган Арманистоннинг "Армавиа" авиакомпаниясининг А320 йўловчи самолёти денгизга қулаб тушган. Бортда 113 нафар йўловчи бўлган;

2009 йил — The Mail on Sunday Буюк Британияда танк ишлаб чиқариш тўхтатилгани ҳақида хабар берган.

2010 йил— “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши 43-йиллик мажлисининг очилиш маросими бўлиб ўтган.

Bk dasturlar: @xbet_linebet_apkk

@unutilgantarix