Get Mystery Box with random crypto!

#kun_tarixi МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛ | Unutilgan tarix 📜

#kun_tarixi

МАЙ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

1682 йил — Людовик XIV Парижда расадхонага асос солган;

1699 йил —Пьер ле Мойн Миссисипи водийсида илк Европа мустамлакасини ташкил этган;

1707 йил— Шотландиянинг Англияга қўшилиши натижасида Буюк Британия давлати топган;

1840 йил — Англияда дунёдаги биринчи почта маркалари сотила бошланган: уларга қиролича Виктория расми туширилган;

1884 йил — Чикагода дунёдаги илк осмонўпар бино— 10 қаватли бино қурилиши бошланган;

1886 йил— Бирма Британия Ҳиндистони таркибига қўшиб олинган;

1887 йил— Японияда Қизил Хоч Жамияти ташкил этилган;

1899 йил— Аспирин биринчи марта истеъмолга чиқарилган;

1907 йил — Eвропанинг кўплаб пойтахтларида 1 май муносабати билан ишчилар намойишлари бўлиб ўтди ва шу куни Варшавада умумий иш ташлаш эълон қилинган;

1917 йил — Москвада Бутун Россия мусулмонларининг I қурултойи бўлиб ўтган;

1918 йил— Тошкентда Туркистон советларининг V қурултойида Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси (ТАССР) ташкил топган;

1919 йил — Бавария Қизил армияси мағлубиятга учраган, Бавария Совет Республикаси қулаган;

1925 йил —Кипр Буюк Британия тожининг мустамлакаси деб эълон қилинган;

1933 йил—Буюк Британия ва Ҳиндистон ўртасида телефон алоқаси ўрнатилган;

1940 йил— уруш сабабли 1940 йилги Олимпия ўйинлари бекор қилинган;

1945 йил —Берлиндаги Рейхстаг устига Ғалаба байроғи кўтарилган;

1946 йил — австралиялик аборигенлар илк марта иш ташлашган;

1948 йил — Корея Халқ Демократик Республикаси ташкил топганлиги эълон қилинган;

1950 йил —Хитой Халқ Республикасида кўпхотинлилик, болани ўлдириш ва вояга етмаганлар никоҳи тақиқланган;

1961 йил — Фидел Кастро Кубада сайлов бўлмаслигини эълон қилган;

1974 йил —Португалияда сиёсий маҳбуслар озод қилинган ва оммавий ахборот воситаларида цензура бекор қилинган;

1979 йил —Гренландия ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини олган;

1993 йил — Шри-Ланка президенти Ранасингҳе Премадаса Коломбодаги терактда ўлдирилган;

2001 йил— И.Каримовнинг фармони билан 31 август "Қатағон қурбонларини ёд этиш куни" деб эълон қилинган;

2003 йил —Мўғулистонда ерларни хусусийлаштириш бошланган;

2004 йил —Венгрия, Кипр, Латвия, Литва, Малта, Польша, Словакия, Словения, Чехия ва Эстония Европа Иттифоқининг таркибига кирган.

Bk dasturlar: @xbet_linebet_apkk

@unutilgantarix