Get Mystery Box with random crypto!

#kun_tarixi АПРЕЛЬ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛА | Unutilgan tarix 📜

#kun_tarixi

АПРЕЛЬ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР


1199 йил —Англия қироли Ричард Шерюрак Франция билан уруш пайтида ўлдирилган;

1652 йил— Голландиялик Ян Ван Риебек Жанубий Африкада Кейптаун шаҳрига асос солган;

1772 йил — Екатерина II соқол қўйиш бўйича Пётр I томонидан қўйилган тақиқни бекор қилган;

1814 йил— Наполеон Бонапарт тахтдан воз кечган ва Бурбонлар сулоласи ҳукмронлиги тикланган;

1896 йил— Афинада биринчи замонавий Олимпия ўйинлари очилган. 14 мамлакатдан 241 спортчи қатнашган;

1897 йил — Занзибарда қуллик тақиқланган;

1909 йил — Америкалик тадқиқотчи Роберт Пири Шимолий қутбга етиб борганлигини эълон қилган;

1909 йил —Россия ва Туркия ўртасида Болгариянинг мустақиллиги тўғрисида битим имзоланган;

1917 йил —АҚШ Антанта томонида Биринчи жаҳон урушига кирган;

1924 йил —фашистлар Италиядаги сайловларда мутлақ ғалаба қозонишган;

1941 йил —Германия Югославия ва Грецияга босқин уюштирган;

1984 йил — Кокос ороллари аҳолиси тўлиқ Австралияга қўшилиш учун овоз беришган;

1985 йил — Америкалик Уилям Шредер сунъий юрак билан касалхонадан чиқарилган дунёдаги илк одам бўлган;

1994 йил — Руанда ҳукумати самолётини ракета уриб туширган. Самолётдаги барча 10 киши, шу жумладан, тинчлик шартномасини яқинда имзолаган Руанда ва Бурунди президентлари ҳам ҳалок бўлган;

1995 йил— АҚШ Мудофаа вазири Уильям Перси Ўзбекистонга келган; Ўзбекистоннинг НАТО "Тинчлик йўлида ҳамкорлик" дастурига кириши муҳокама қилинган;

1998 йил — Лев Рохлин эртаси куни Президент Елцинни лавозимидан озод этиш учун имзо йиғишни бошлаган;

1999 йил — Алексисда (Югославия) НАТО бомбалари туфайли тинч квартал йўқ бўлиб кетган.

2002 йил— Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Й. Кубиш Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Bk dasturlar: @xbet_linebet_apkk

@unutilgantarix