Get Mystery Box with random crypto!

#kun_tarixi ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕ | Унутилган тарих

#kun_tarixi

ИЮЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

1139 йил — Португалиялик граф Алфонсо I ўзини қирол деб эълон қилган. Португалия қиролликка айланган;

1261 йил—император Майкл VIIII Палеолог Константинополни жангсиз эгаллаб олган ва шаҳар устидан юнонларнинг назоратини тиклаган. Тўртинчи салиб юришидан кейин яратилган Лотин империяси тугатилган;

1567 йил —Каракас шаҳрига асос солинган;

1587 йил —Японияда насронийлик тақиқланган, Иезуитларга 20 кун ичида мамлакатдан чиқиб кетиш буюрилган;

1814 йил —инглиз ихтирочиси Жорж Стивенсон паровознинг биринчи синовини ўтказган;

1895 йил - бўлажак Нобел мукофоти совриндорлари Пьер Кюри ва Мария Кюри никоҳдан ўтишган;

1943 йил — тўнтариш натижасида италиялик фашистларнинг бошлиғи Бенито Муссолини ҳибсга олинган;

1944 йил — Иккинчи жаҳон уруши: Кобра операцияси доирасида Франциянинг шимоли-ғарбий қисмини озод қила бошлаган;

1947 йил— Прагада 1-Бутунжаҳон ёшлар ва талабалар фестивали бошланган;

1952 йил— АҚШ Конгресси Пуэрто-Рикони "ихтиёрий равишда қўшилган давлат" деб эълон қилган;

1957 йил — Тунисда монархия қулаган;

1968 йил— туғилишни назорат қилиш бўйича "Humanae vitae" энциклопедияси нашр этилган;

1973 йил —Байконур космодромидан Советларнинг "Марс-5" сайёралараро станцияси учирилган;

1984 йил — космонавт аёлнинг биринчи космик саёҳати бўлиб ўтган: Светлана Савицкая «Салют-7» орбитал космик станциясидан очиқ космосга чиққан;

1992 йил — Барселонада ХХV ёзги Олимпия ўйинлари очилган ва 9 августгача давом этган.

@unutilgan_tarix