Get Mystery Box with random crypto!

#kun_tarixi АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВО | Унутилган тарих

#kun_tarixi

АПРЕЛЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР


1521 йил—Мартин Лютернинг Вормс Конгрессида суд жараёни бошланган;

1669 йил— Ҳиндистондаги Бобурий ҳукмдор Аврангзеб барча ҳинд ибодатхоналарини ер билан яксон қилишни буюрган;

1775 йил — Америка инқилоби (мустақиллик учун кураши) бошланган;

1791 йил— Англия парламенти Африка мустамлакаларида қулликни тақиқлашдан бош тортган;

1853 йил — Осиёда илк темир йўл фойдаланишга топширилган (Бомбай-Танна, 36 км);

1902 йил — жиноятчини аниқлаш учун биринчи марта (Буюк Британияда) бармоқ изларидан фойдаланиш йўлга қўйилган;

1927 йил— Ленинград ихтиролар қўмитаси сунъий нафас олиш мосламасини патентлаган;

1927 йил — Чан Кайши Нанкинда "Миллий ҳукумат"ни тузган;

1943 йил— "Қасос" операцияси амалга оширилган, Япония флотининг бош қўмондони, адмирал Ямамото йўқ қилинган;

1945 йил— Иккинчи жаҳон уруши даврида Рур операцияси тугаган:

1946 йил —Женевада БМТ ташкил этилганлиги муносабати билан Миллатлар Лигаси тугатилиши эълон қилинган;

1949 йил — Ирландия Буюк Британия Ҳамдўстлигидан чиқарилиб республика деб эълон қилинган;

1951 йил — Европа кўмир ва пўлат ҳамжамиятини ташкил этиш бўйича халқаро шартномани имзоланган;

1988 йил — АҚШ денгиз кучлари Эронга қарши "Бешиктебратар" ҳарбий операцияси ўтказилган;

1992 йил — ХХР Давлат Кенгашининг раиси Ли Аён Ўзбекистонга ташриф буюрган.

@unutilgan_tarix