Get Mystery Box with random crypto!

Тарихдаги энг қадимги қулф 1843 йилда Эмил Бота экспедицияси т | Унутилган тарих

Тарихдаги энг қадимги қулф 1843 йилда Эмил Бота экспедицияси томонидан Дажла дарёсининг юқори оқимида ташкил топган Оссурия (ҳозирги Ироқ) давлати шоҳи Саргон II (мил. авв. 721-705)нинг саройидан топилган. Сарой эшикларидан бирининг ташқи қопқасига мурвати вертикал ва горизонталь йўналишларда ҳаракатланувчи ёғоч қути ўрнатилган ҳамда у илк қулф сифатида қўлланилган. Афсуски, ўша сарой узоқ вақтлар олдин вайрон қилинган ва энди бундай қулфлар осилган эшиклар қаерга олиб боришини аниқлашнинг иложи йўқ.

@unutilgan_tarix