Get Mystery Box with random crypto!

#bestseller Қадрли обуначилар! Бугундан эътиборан 'Жиноят | Унутилган тарих

#bestseller

Қадрли обуначилар!

Бугундан эътиборан "Жиноятлар қироличаси" мақомини олган замонавий америкалик журналист ва ёзувчи, Халқаро Пулитцер мукофоти соҳибаси Эдна Бюкенен қаламига мансуб "ЎТМИШ СОЯЛАРИ" (Shadows) (2005 йилда нашр этилган) номли криминал, мистик ва детектив жанрлар омихтаси бўлган романни эътиборингизга ҳавола этиб бормоқчимиз.


Мазкур асарда Майами полициясининг «Cold Case Squad» (Очилмаган қотилликлар билан шуғулланувчи бўлими)га Кики Куртелис исмли терговчи 1950 йилларда шаҳар мери бўлиб ишлаган Пирс Ноланнинг ўз уйи олдида 1961 йилда ўлдириб кетилиши бўйича ишни қайта ўрганиш учун келади. У бўлимдаги бошқа полициячиларни агар бу иш очилмай, қотил номаълумлигича қолса, штатдаги энг шов-шувли қотиллик абадий шу ҳолатида қолиб кетишидан огоҳлантиради, чунки қурилиш ташилоти Ноланнинг уйини бульдозерда бузишни режа қилган эди.

Қолаверса, Кики 1920 йиллар услубидаги ушбу бетакрор, аммо ташландиқ уйнинг бузилмаслиги учун ҳам бўлимдан ёрдам кутаётган эди. Шу тариқа бўлим бошлиғи сержант Крейг Барч суриштирув-тергов ишларини қайта бошлайди ва кутилмаганда уйдан бундан 40 йил олдин ўлдирилган етти нафар чақалоқнинг жасади солинган қутини топиб олади. Ўтказилган ДНК тестлари чақалоқлар Пирснинг зурриёди бўлмаганлигини кўрсатади...

Марҳамат, кутилмаган воқеаларга бой асарни ўқиб, ўзингиз баҳо беринг

1-ҚИСМ

https://telegra.ph/%D0%8ETMISH-SOYALARI-12-10