ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!! Ўқишни кўчиришда ўтиш бали 66,1 балл этиб б | UNIWAY Consulting
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!
Ўқишни кўчиришда ўтиш бали 66,1 балл этиб белгиланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги 53 та ОТМга хориждан ёки Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 35 фоизи (66,1балл) этиб белгилангани маълум қилинди.
Ўтган йили ўтиш бали 56,7 балл эди. Жорий йилда ўтиш балини ўтган йилги ҳар бир йўналишга кириш бали неча бўлган бўлса, ўшандай қилиб белгилашмоқчи эди. Аммо бундай қилинмади. Яна бир бор асосан хориждаги талаба-ёшларга ён босилди ва ўтиш бали максимал баллнинг атиги 35%и этиб белгиланди. Бу ҳатто 3 баҳо ҳам дегани эмас.
Ўтиш балини тўплаган талабалар оддий тўлов-контрактни тўлашади, ўтиш балига етмаганлар эса юқоридаги расмда кўрсатилган миқдорларда контракт тўлашади.
🌎 Chet elda oliy ta'lim. 🇷🇺 Rossiya. 🇰🇿 Qozog'iston. 🇹🇯 Tojikiston. 🇰🇬 Qirg'iziston. 🎓 Imtihonsiz talaba bo'ling! . 💯 Grantlar olish imkoniyati!. 📌 To'liq ma'lumot:...