Get Mystery Box with random crypto!

География фани йўқолиш арафасидами? Ёшлигимда энг қизиқ фанла | UNIVERS UCHUN MAXSUS TESTLAR

География фани йўқолиш арафасидами?

Ёшлигимда энг қизиқ фанлардан бири бу менга география эди. Ҳатто, олимпиадага боришда тарих билан географияни ўртасида иккиланиб қолганман. Бу фан эса қийин аҳволда экан.

Обуначи:

"Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2022- 2023 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режа тасдиқланди.
Унга кўра, география фани умумтаълим мактабларнинг 6- синфида бутунлай олиб ташланди. Шунингдек, 8- ва 9- синфларда 0,5 соатдан қисқартирилди. Эндиликда умумий 8 соат (иқтисод билан биргаликда синфлар кесимида) дарс соати қолмоқда. Янгидан янги вазирликлар тузилаётган қуёшли диёримизда тобора география фани "мангуликка" шўнғиб бормоқда. Бу кетишда география фани йўқолиб кетиши мумкин.

Обуначи ушбу материални жойлаб беришимни сўрабди. Агар мурожаатлари тегишли масъул ташкилотларга етиб бормаса, келажакда сифат тушиб кетади, эркак ўқитувчилар камайиб кетади
".

Мен: Эээ географ ака, ҳозир биров сифатни ўйлаяптими таълимда? Сиз қатори бизниям ичимиз ачияпти!

Аъзо бўлинг
@bahodirahmedoff