Get Mystery Box with random crypto!

Иймон китоби Гуноҳлар жаҳолат қилмишидир Гуноҳ қилувчи киши ко | 😍Universal😍onalar

Иймон китоби
Гуноҳлар жаҳолат қилмишидир
Гуноҳ қилувчи киши кофир бўлмайди, илло ширк келтирган кишигина кофир бўлади. Расулуллоҳ бир гуноҳ қилган кишига: «Сенда жаҳолатдан бор экан», -деганлар. Аллоҳ ояти каримасида: «Аллоҳ ширкни кечирмайди, қолган ҳамма нарсани, хохласа кечириши мумкин», -деган Саҳоба Маъруф ривоят қиладилар: «Рабза деган жойда Абу Заррни ўзи ҳам, қули ҳам чопон кийиб келаётган ҳолатда кўрдим. Нима учун бир хил кийиниб олдингизлар?», -деб сўрадим. Абу Зарр: “Мен бир кишини (Билолни), эй қора хотиннинг боласи!- деб ҳақорат қилдим. Расулуллоҳ менга: «Эй Абу Зарр, онасини ҳақорат қилибсан, сенда жаҳолатдан бор экан», -дедилар ва яна: «Биродарларингиз хизматкорингиздир. Аллоҳ таоло уларни сизларнинг қўлларингизга топшириб қўйибди. Кимники биродари қўлида бўлса, еганидан едирсин, кийганидан кийдирсин. Кучи етмайдиган ишга буюрманг, мободо, буюрсангиз, ёнларида ёрдамлашиб ишланг», -деб қўшиб қўйдилар», -деди».
#иймон китоби