Get Mystery Box with random crypto!

​​10 - апрель — Абдулла Қодирий(1894 – 1938) таваллуд топган к | Universal

​​10 - апрель — Абдулла Қодирий(1894 – 1938) таваллуд топган кун

ХХ аср янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий 1894 йил 10 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. 20-йиллардаги муҳим ижтимоий-маданий жараёнларнинг фаол иштирокчиси. Мусулмон мактабида (1904—06), рус-тузем мактабида (1908-12), Абулқосим шайх мадрасасида (1916—17) таълим олган.
Москвадаги адабиёт курсида (1925—26) ўқиган. Эски шаҳар озиқа қўмитасининг саркотиби (1918), «Озиқ ишлари» газетасининг муҳаррири (1919), Касабалар шўросининг саркотиби (1920), «Муштум» журнали ташкилотчиларидан ва таҳрир ҳайъати аъзоси (1923—26). «Тўй», «Аҳволимиз», «Миллатимга», «Фикр айлагил» каби шеърлари, «Бахтсиз куёв» драмаси, «Жувонбоз» ҳикояси ёзувчининг дастлабки асарларидир (1914-15).