Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандингизга бизнес қилишни ўргатинг! Умуман давлат ишига бо | United Learning Academy 🇺🇿

Фарзандингизга бизнес қилишни ўргатинг! Умуман давлат ишига боғланиб қолмасин. Ҳеч бўлмаса, пойабзал таъмирлашни ўратинг. Бирор куни башараси қийшиқ чўчқасифат бошлиғининг турқига ҳеч иккиланмасдан аризасини ёзиб, улоқтириб кетишга тайёр турсин!

Шунақа салоҳиятли дўстларим бор, 3-4 та тилни билади. Лекин қанақадир 10 млн маош учун бир қоринвойнинг сассиқ башарасига, қовоқ-тумшиғига қараб туришга мажбур. Маоши катта экан-ку, деманг. Ишонаверинг ўшаларнинг ўзи ҳаётидан мамнун эмаслигини айтади. Бозорда арава тортиб тирикчилигини қиладиган одам ҳам ундан бахтиёр, Бахт пулга боғлиқ дейдиганларга бу яққол мисол.

Эрталабдан-кечгача тиним билмай ишлайди; бир порахўрнинг олдида ўзини муттахамдек тутади; танбеҳ берса, бошини ерга солиб қараб туради; яна камига бошлиғи сичқоннинг думича лавозимини оширса, минг марта миннат қилади...

Ҳеч қачон фарзандингизни давлат ишига қарам қилиб қўйманг! Акс ҳолда, бутун умр унинг уволига қоласиз. Зеро энг зўр кадр исталган вақт аризасини ёзиб, барчасига тупуриб кетадиган кадр!

@adolat_kuychisi | адолат излаганлар учун