2022-12-04 20:16:33
Ижтимоий тармоқларда "Кармана туман ҳоким ёрдамчиси билан боғлик вазият бўйича тарқалган материал" юзасидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТКармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвир юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Жумладан, воқеани таcвирга олган Жўраев Алишер Ҳамид ўғли Навоий вилояти Кармана тумани иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими Камбағалликни қисқартириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш инсон капитали ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис лавозимида фаолият юритиб келган.
Шунингдек, А.Ҳ.Жўраев билан иш берувчиси ҳисобланган Навоий вилояти иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси ўртасида 2022 йилнинг 24 ноябрь санасида меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинган.
Аҳамиятлиси, ижтимоий тармоқларда Кармана туман ҳокими ёрдамчиси деб келтирилган шахслар Кармана туман ҳокимлиги аппарат ходимлари ҳисобланмаган ҳамда бугунги кунда ҳам туман ҳокимлигида фаолият олиб бормайди.
Маълумот ўрнида қайд қилиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунининг 17-моддасига асосан, Кармана туман ҳокимлигида давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилувчи одоб-ахлоқ комиссияси тузилган бўлиб, туман ҳокимлиги аппарат ходимларининг давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишини доимий равишда назорати амалга ошириб келмоқда.
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEQKjNuiT4Rghh9xiA
23.6K views17:16