2022-11-07 17:12:36
Қуръони каримда зикр қилинган қалблар:
1. Соғлом қалб. Бундай қалб Аллоҳ учун холис ва оғишдан холи бўлади.
2. Мунийб қалб. Бундай қалб доим тавба билан Аллоҳга қайтади.
3. Хавф қилувчи қалб. У доим Аллоҳ таолодан қўрқиб, хавф қилади.
4. Тақводор қалб. У Аллоҳнинг шиорларини эъзозлайди.
5. Тирик қалб. У Аллоҳ таолога иймон келтиради. Унга шукр қилиб, неъматга куфр қилмайди.
6. Касал қалб. Унда шак шубҳа ёки мунофиқлик бўлади.
7. Кўр қалб. У ҳақни кўрмайди.
8. Гуноҳкор қалб. У ҳақ гувоҳликни яширади.
9. Такаббур қалб. У одамлардан ўзини устун кўради ва ҳақ билан мужодала қилиб, курашади.
10. Қўпол қалб. Ундай қалбдан раҳм шафқат тортиб олинган бўлади.
11. Қаҳрли қалб. У Аллоҳни танимайди, зикр ҳам қилмайди.
12. Ғофил қалб. У ўз вазифаларидан, ҳаётдаги ибодатларидан ғафлатда қолади.
Қалбларимизни соғлом ва Ўзингга қайтувчи қалблардан қилгин, Аллоҳим!
"Ҳикматлар"дан.
Аллоҳ паноҳида бўлинг!
@asaka_umrah
+998979642001
@toshkent_umrah
+998934156220
Каналга уланиш
t.me/umrah_travel_uzb
75 views14:12