Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳикматли_дунё ​​Бир шайх минбарда хутба қилаётиб «Биз ҳар ку | UMRAH TRAVEL UZB🕋

#Ҳикматли_дунё

​​Бир шайх минбарда хутба қилаётиб «Биз ҳар куни
Аллоҳга боғланиб туришимиз лозим», деган эди, ўша
ердагилардан бири: «Аллоҳга қайси рақам орқали
боғланамиз?» деди. Шунда шайх: «Ёзиб ол: 2,4,4,3,4,8,3» деди. Одамлар шайхнинг жавобидан гангиб қолишди, шайх бу одамни мазах қилдимикин, деб ҳам ўйлашди. Лекин сўраган одам шайхнинг мақсадини англаб, йиғлай бошлади.
Билсак, у айтган рақамлар кундалик намозларнинг ракъатлари экан.

2–бомдод намозининг 2 ракъат фарзи

4–пешин намозининг 4 ракъат фарзи

4–аср намозининг 4 ракъат фарзи

3–шом намозининг 3 ракъат фарзи

4-хуфтон намозининг 4 ракъат фарзи

8–таҳажжуд намозининг 8 ракъати

3–витр намозининг 3 ракъати.

Аллоҳ таоло барчамизга Ўзи билан узилмас алоқа насиб
қилсин!


Биз сизга батафсил кўрсатма берган ҳолда ва йўл давомида илимли ҲОЖИ боши ҳамроҳлигида энг яхши турларни ташкил қиламиз. Мақсадимиз аниқ - юртдошларимизнинг умра зиёратлари мукаммал бўлишини таъминлаш!

Дўстларга ҳам улашинг!
Манзил: Асака шахри
t.me/umrah_travel_uzb