Get Mystery Box with random crypto!

Тарихдаги энг буюк васият Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳум | UMRAH TRAVEL UZB🕋

Тарихдаги энг буюк васият

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Мен бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида эдим, у зот менга: “Эй бола, мен сенга бир нечта сўзларни таълим бераман; Аллоҳни муҳофаза қил, (яъни, Аллоҳнинг барча буйруқларини бажар,) шунда Аллоҳ сени муҳофаза қилади. Аллоҳни ёдда тут, (яъни, Аллоҳнинг ҳаққига риоя қил,) шунда Уни қаршингда топасан. (яъни, сен билан бирга бўлади, сенга ёрдам беради, сени ҳимоя қилади) Агар сўрасанг, фақат Аллоҳдан сўра! Агар ёрдам талаб қилсанг, фақат Аллоҳдан талаб қил! Билгинки, албатта бутун уммат сенга бирор манфаат бермоқ учун жамланса ҳам, Аллоҳ сенга ёзганидан бошқа манфаатни бера олмайди. Агар уммат сенга бирор зарар беришга жамланса ҳам, Аллоҳ сенга ёзганидан бошқа зарарни бера олмайди. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар эса қуриган. (Яъни, тақдир ёзилиб бўлган)”, дедилар”.
Термизий ривоят қилган.

Изоҳ:
Эътибор беринг, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш боланинг ақидаси тўғри бўлишига қанчалик аҳамият қаратмоқдалар. Ибодатни ёлғиз Аллоҳга қилишга, фақат Аллоҳгагина боғланишга ҳамда Аллоҳдан ўзга бирор кимсадан қўрқмасликка тарғиб қилмоқдалар. Шунингдек, тақдирга иймон келтиришни ҳам таълим бермоқдалар. Ҳақиқий тўғри тарбия мана шудир. Ҳар бир мусулмон бошқа ишлари каби фарзанд тарбиясида ҳам пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан намуна олиши лозимдир.

Аллоҳ паноҳида бўлинг!

Биз сизга батафсил кўрсатма берган ҳолда ва йўл давомида илимли ҲОЖИ боши ҳамроҳлигида энг яхши турларни ташкил қиламиз!

МУРОЖААТ УЧУН
тур операторлар
@asaka_umrah
+998979642001
@toshkent_umrah
+998934156220

Каналга уланиш
t.me/umrah_travel_uzb